Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 ларда Сергели туманида ЙТҲ рўй берган. Унда Lacetti, Labo, Malibu, Nexia 3 ва Captiva автомашиналари тўқнашиб кетган. Оқибатда Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати олган. Улар шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг