Илк бор ҳаваскор космонавтлар космосга учиб кетди
World
−
12 September 2024 4575 1 minute
Ҳаваскор астронавтлар илк бор коинотга чиқди. Улар Crew Dragon космик кемасидаги Polaris Dawn тижорат миссияси иштирокчилари бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, америкалик тадбиркор Жаред Айзекман, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги учувчиси Скотт Потит, муҳандислар Анна Менон ва Сара Гиллис коинотга учиб кетди. Уларни кемадан ташқарига чиқариш Polaris Dawn миссиясининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Миссия иштирокчилари атиги беш кун ичида 40 га яқин тажриба ўтказишни режалаштирмоқда.
Нашрга кўра, Falcon 9 ракетаси Crew Dragon космик кемаси билан 10 сентябрь куни 05:24 да (маҳаллий вақт билан ) Флоридадаги Жон Кеннеди номидаги космик марказидан учирилган. Polaris Dawn тижорий миссияси доирасида кема пастки Ер орбитасида амалиёт ўтайди.
Маълумот учун, SpaceX асосчиси Илон Маск Polaris Dawn космик экспедицияси экипажи барча мамлакатларнинг ярим асрлик космик парвозларида Ердан энг узоқ масофада бўлишини маълум қилди. Кема одамлар билан 1400 километр паст Ер орбитасини тарк этади. Таққослаш учун, Халқаро космик станция тахминан 400 километр баландликда Ер атрофида айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Союз МС-26” кемаси икки нафар россиялик ва бир америкалик космонавт билан Бойқўнғир космодромидан Халқаро космик станцияга (ХКС) етиб борган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September