Россиялик ва америкалик космонавтлар бир экипажда космосга учди

Олам

image

“Союз-2.1а” ракетаси Бойқўнғир космодромидан Союз МС-26 кемаси билан космосга учирилди. Экипаждаги икки нафар россиялик ва бир америкалик Халқаро космик станцияга (ХКС) етиб борган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Нашрга кўра, космик кема экипажида россиялик космонавтлар Алексей Овчинин ва Иван Вагнер, шунингдек, америкалик астронавт Дональд Петтит бўлган. Ракета учирилганидан тўққиз дақиқа ўтмай, “Союз МС-26”ни паст Ер орбитасига олиб чиққан ва у ХКСга мустақил парвозни амалга оширган.

“Бу сафар парвоз схемаси жуда қисқа – икки орбитали парвоз сифатида танланди, станция рус сегментининг “Рассвет” модулига уланиши Москва вақти билан соат 22:33 да кутилмоқда. Миссиянинг давомийлиги 202 кун бўлиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сафар давомида россиялик космонавтлар 40 дан ортиқ илмий тажриба ўтказиши керак бўлади. Улардан учтаси ушбу станцияда илгари амалга оширилмаган. Бундан ташқари, космонавтлар декабрь ойида очиқ коинотга чиқиши режалаштирилган. Айни пайтда ХКСда россиялик космонавтлар Олег Кононенко, Николай Чуб ва Алесандр Гребёнкинлар, шунингдек, америкалик астронавтлар Мэттью Доминик, Майкл Барратт, Жанетт Эппс, Трейси Дайсон, Барри Уильмор ва Сунита Уильямс бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бойқўнғир космодромидан “Прогресс МС-27” юк ташувчи кемаси бўлган “Союз-2.1a” ракетаси ер орбитасига чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Бойқўнғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made