Россиянинг юк ташувчи кемаси космосга чиқарилди
Технология
−
30 Май
8260Бугун, 30 май куни Бойқўнғир космодромидан “Прогресс МС-27” юк ташувчи кемаси бўлган “Союз-2.1a” ракетаси ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Россиянинг "Роскосмос" давлат корпорацияси хабарида айтилади.
Тахминан тўққиз дақиқадан сўнг космик кема орбитага чиқарилди.
Парвоз 50 соат 4 дақиқа давом этади. У учирилганидан икки кун ўтиб Халқаро космик станцияга (ХКС) яқинлашади. "Поиск" кичик тадқиқот модули билан боғланиш 1 июнь куни Москва вақти билан 14:47 да режалаштирилган. Юк кемаси орбитада 173 кун қолади.
Юк кемаси ХКСга 2504 кг юк, шу жумладан станция тизимлари учун 1290 кг аппарат ва жиҳозлар, илмий тажрибалар учун мосламалар, 71-узоқ муддатли экспедиция экипажи учун кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий ва санитария буюмлари; станцияни ёнилғи билан тўлдириш учун 754 кг ёқилғи, космонавтлар учун 420 кг ичимлик суви ва ХКС атмосферасини тўлдириш учун 40 кг азот етказади.
"Роскосмос" космонавтлар корпуси қўмондони, ТАССнинг ХКСдаги махсус мухбири Олег Кононенко 21 июнь куни орбитада ўзининг 60 ёшини нишонлайди. Космонавт учун қўлда тайёрланган шоколадлар етказиб берилади. "Роскосмос" космонавти Александр Гребенкиннинг туғилган кунига "Прогресс"га унинг оиласи ва дўстларидан совға - космонавтнинг фотосуратлари ва "орзудан юлдузларгача" ёзуви туширилган футболка юборилди. Россиялик ўзининг 42 ёшини 15 июль куни нишонлайди.