ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Local

image

Қамчиқ довонида эртага, 22 январь куни қор ёғиши кутилаётгани сабабли ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум бўлишича, Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

Вазирлик ушбу йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.


Tags

Rate Count

209

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends