Филиппинда паромдаги ёнғин қурбонлари сони 35 кишига етди
World
−
14:36 235 1 minute
Аввалроқ, Филиппиннинг Палаван провинциясида паромда ёнғин чиқиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлиб, 87 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Янгиланган маълумотларга кўра, юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди, 43 нафар йўловчи тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда Филиппин Соҳил қўриқлаш хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, паром бортида жами 132 киши бўлган. Аввалроқ эса йўловчилар сони 134 нафар экани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 54 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Тирик қолган йўловчилар ёнғин бошланишидан олдин кучли портлаш овозини эшитганини айтган. Ҳодиса Филиппиннинг ғарбий қисмидаги Палаван провинциясида жорий йилнинг 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:45 атрофида Корон шаҳри яқинида содир бўлган.
Қутқарувчилар қалин тутун ва кучли иссиқлик сабабли паром бортига дарҳол чиқа олмаган. Улар кеча, 11 сентябрь куни кемани текширишга муваффақ бўлган ва 30 кишининг жасадини топган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бали қирғоқлари яқинида бортида 100 дан ортиқ йўловчи, ўнлаб автомобиль ва мотоцикллар бўлган паром ёниб кетган эди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September