Филиппинда 134 нафар йўловчиси бор паром ёниб кетди. Қурбонлар бор (видео)

World

image

Филиппиннинг Палаван провинциясида паромда ёнғин чиқиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 87 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Филиппин Соҳил қўриқлаш хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 9 сентябрь куни кечқурун MV June Aster паромида Корон муниципалитети қирғоғидан тахминан 2,2 километр узоқликда бўлганида содир бўлган. Кема Маниладаги Басеко ҳудудидан йўлга чиқиб, Корон томон кетаётган бўлган.

Кема рўйхатида жами 134 киши, жумладан, 117 та йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзоси бўлган. Соҳил қўриқлаш хизматининг маълумотларига кўра, 42 киши, жумладан, 38 та йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси қутқарилган.

Соҳил қўриқлаш хизмати тарқатган кадрларда паромнинг аланга ичида қолгани, қутқарувчилар эса ҳалок бўлганларнинг жасадларини махсус қопларга солиб, қирғоққа олиб чиқаётгани акс этган.

Соҳил қўриқлаш хизмати капитани Ноэми Каябябнинг айтишича, ҳозирги маълумотларга кўра, қутқарилган 42 киши ва ҳалок бўлганлар ҳисобга олингач, 87 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Унинг қайд этишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар ва бедарак йўқолганлар сони ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бали қирғоқлари яқинида бортида юздан ортиқ йўловчи, ўнлаб автомобиль ва мотоцикллар бўлган паром ёниб кетган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends