FIFA амалдори Инфантинони танқид қилгани сабаб истеъфога чиқарилди

Sport

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) бош операцион директори, франциялик Кевин Ламур истеъфога чиқди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

“FIFA Кевиннинг икки йиллик хизмати учун миннатдорчилик билдиради ва унга келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди. Бу масала бўйича бошқа изоҳ берилмайди”,  дейилади FIFA’нинг “The Athletic”га берган баёнотида.

Sky нашрининг хабар беришича, Ламурнинг истеъфога чиқиши унинг FIFA президенти Жанни Инфантинони танқид қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ламур июль ойида “Associated Press” агентлигига берган интервьюсида FIFA ходимлари Инфантинонинг ташкилотнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг йирик мусобақаларини назорат қиладиган FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этиш режаси борасида чалғитилганини таъкидлаган.

Инфантино FIFA Forward Enterprise ташкил этилиши FIFA аъзо ассоциацияларининг даромадларини ошириш ҳамда бутун дунё бўйлаб футбол ривожига ҳисса қўшишига ишонган. FIFA мазкур лойиҳа орқали 4,2 миллиард доллар миқдорида маблағ жалб қилиниши мумкинлигини билдирган.

Бироқ ташаббус футбол расмийлари, миллий федерациялар ва бошқа ташкилотлар томонидан кескин танқид қилинди. Журналист Ромен Молина эса Инфантино FIFA ичидаги қўллаб-қувватловни йўқотаётгани ва яқин орада истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Хусусан, Инфантинонинг таклифи Европа футбол иттифоқи (UEFA), Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ), Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) томонидан рад этилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends