Фарғонада кадастр бўлими мутахассиси 5 минг доллар билан қўлга тушди

Local

image

Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси фуқаронинг 31 сотих нотурар ер майдонини тураржой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистон тумани кадастр бўлими мутахассиси Д.Т. туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимида ишловчи таниши орқали фуқаро М.И. нинг “Авғон” МФЙ ҳудудидаги 31 сотих нотурар ер майдонини 9 500 АҚШ доллари эвазига тураржой сифатида расмийлаштириб беришини айтган. Д.Т. келишилган пулдан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Давом эттирилган тезкор тадбирда туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи О.Н. Д.Т.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Қайд этилишича, О.Н. муқаддам судланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 2 гектар давлат захирасидаги ерни аукцион орқали арзон нархда олиб беришни ваъда қилган Экология бўлими бош мутахассиси ва унинг кадастрдаги таниши 12 млн сўм олаётган вақтида ушландигани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends