Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 12 киши қўлга олинди
World
−
23 September 2024 3481 1 minute
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси 6 та турли вилоятда 12 кишини “сионистик режим (Исроил) билан ҳамкорлик” ва “мамлакат хавфсизлигига қарши ҳаракатларда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берди.
“Сионист режим ва унинг Ғарб ва Европа тарафдорлари, хусусан, АҚШнинг Ғазо ва Ливан халқига қарши қабиҳ ва шайтоний мақсадларга эришишда шов-шувли муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, бу сохта ва ирқчи режимнинг жиноятчи етакчилари инқирозни ёйишга ҳаракат қилмоқда. Эрон ўз хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ўз кун тартибига қўйган”, дейилади Инқилоб гвардияси баёнотида.
Маълумот учун, Эрон разведка вазирлиги 28 мамлакатда “Моссад” жосуслари аниқланганини эълон қилган эди. Шунингдек, вазирлик Исроилдаги махфий ҳарбий объектлар, қурол заводлари ва стратегик фуқаролик инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотларни олганини даъво қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ашкелон шаҳрида Эрон жосуси қўлга олинган эди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August