CNN: Трамп видолашув нутқини ёзди

World

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Вашингтон маъмурияти раҳбари лавозимидаги видолашув видеомурожаатини ёзди. Бу ҳақда "CNN" телеканалига асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, видео бугун, 19 январь куни чиқарилиши мумкин, аммо бу аниқ эмас. 

Қайд этилишича, Трамп ўз нутқида давлат раҳбари сифатидаги энг муҳим ютуқларини санаб ўтган.

Таъкидланишича, мурожаатда "янги маъмурият" ҳақида ҳам сўз боради, аммо сайланган Президент Жо Байденнинг жамоаси ҳақидаги баёнотнинг мазмуни аниқланмаган.

Маълумот ўрнида, сайланган Президентнинг инаугурация маросими эртага, 20 январь куни, анъанага кўра, тушда ўтказилади. 

Шунингдек, сенаторлар 20 январь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да (Тошкент вақти билан 23:00) Трампга қарши айбловларни кўриб чиқишни бошлашлари мумкин. 


Rate Count

262

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends