Чорвоқда фожиа: ота ва унинг 2 ўғли чўкиб кетди
Crime
−
09:43 3045 1 minute
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг 2 ўғли чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга борган ва химоя нимчасисиз сувга тушиб, чўкиб кетган.
Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.
Билдирилишича, кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда. Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида дарёга чўкиб кетган 2004 йилда туғилган йигитнинг жасадини излаётган ғаввослар бошқа фуқаронинг жасадини топганди.
Live
All