Бугун Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига боради
Local
−
10:26 1204 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 сентябрь куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг ташриф вақти 23-24 сентябрь кунларига белгиланган. Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган.
Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев ташриф давомида маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Қатор янги қувватларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, сафар доирасида Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев охирги марта ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 2025 йилнинг 15 апрель куни Андижон вилоятига ташриф буюрганди.
Live
All