Бугун 8 ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади

Interesting

image

Бугун, 17 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends