Ботир Қудратхўжаев Мудофаа вазири бўлди

Local

−

image

Бугун, 12 октябрь куни Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълумот учун, Ботир Қудратхўжаев 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори,  2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2020-2022 йилларда Хоразм вилояти прокурори, 2022 йилдан бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У 2025 йилнинг февраль ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ишлаган.   

Эслатиб ўтамиз, у жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends