Бокснинг Олимпиададаги “умри поёнига етмоқда”

Sport

image

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024 йилдан бошлаб бокс спорт турини Олимпиада дастуридан чиқариб ташламоқчи. Бунга сабаб Халқаро бокс ассоциациясининг “Газпром” компанияси билан янги ҳомийлик шартномасини имзолаши бўлган. 

ХОҚ 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари дастурига ҳалигача боксни киритмади. 

ХОҚ IBA Россия ҳукумати томонидан назорат қилинадиган компания “қарамоғи”да қолиб кетишига норозилик билдирди.

“ХОҚ сўнгги воқеалар замирида бокснинг 2024 йилги Олимпиада дастуридан чиқарилишига сабаб бўладиган барча ҳолатларни ҳисобга олишга мажбур бўлади”, дейилади ХОҚ баёнотида. 

Аввалроқ Рой Жонс бошчилигидаги IBA тарафдорлари ХОҚ штаб-квартирасида боксни 2028 йилда Лос-Анжелесдаги Олимпиадага киритиш талаби билан намойиш ўтказганди.


Rate Count

435

Rating

3

Rate this article

Share with your friends