БАА 13 та давлатга виза беришни тўхтатди
World
−
26 November 2020 9885 1 minute
Жорий йилнинг 18 ноябридан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари 13 та мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда БАА иммиграция департаментига таяниб хабар берилган.
Қайд этилишича, рўйхатдан Жазоир, Афғонистон, Ироқ, Эрон, Яман, Кения, Ливан, Ливия, Покистон, Сурия, Сомали, Тунис ва Туркия ўрин олган.
Манбага кўра, бу борадаги фармон чекланган вақт давомида амал қилади.
Хабарда ушбу чеклов жорий этилишининг сабаби маълум қилинмаган.
"Reuters" агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, виза чекловлари хавфсизлик мақсадида жорий этилган.
Live
All