БАА 13 та давлатга виза беришни тўхтатди
Олам
−
26 Ноябрь 2020
8689Жорий йилнинг 18 ноябридан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари 13 та мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда БАА иммиграция департаментига таяниб хабар берилган.
Қайд этилишича, рўйхатдан Жазоир, Афғонистон, Ироқ, Эрон, Яман, Кения, Ливан, Ливия, Покистон, Сурия, Сомали, Тунис ва Туркия ўрин олган.
Манбага кўра, бу борадаги фармон чекланган вақт давомида амал қилади.
Хабарда ушбу чеклов жорий этилишининг сабаби маълум қилинмаган.
"Reuters" агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, виза чекловлари хавфсизлик мақсадида жорий этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь