Айримларга ОТМга кириш учун 3 йиллик тавсиянома берилади

Local

image

“Ватан таянчи” аъзолари ва икки республика мусобақаси ғолибларига олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 августдаги “Ватан таянчи” отряди аъзолари, “Ватанпарварлар” ва “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тўғрисидаги 3931-сонли идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган. Унга кўра, тавсиянома қуйидаги шахсларга берилади:

  • “Ватан таянчи” ҳаракатида фаол иштирок этган ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва техникумларни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;
  • “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;
  • “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига;
  • маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига.

Тавсиянома Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати томонидан берилади.

Энг муҳими, тавсияномага эга бўлганлар олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган), шунингдек, юридик таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлади. Хусусан, тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб берилади. Бундан ташқари, тавсиянома бир марта берилганидан кейин 3 йил давомида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маблағ юборишда банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмаслиги, бунинг учун олувчининг мобиль телефон рақамини кўрсатишнинг ўзи кифоя қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends