АПЛ клублари трансферларга сарфланган маблағ бўйича рекорд ўрнатди
Sport
−
15:02 353 1 minute
Англия Премьер-лигаси (EPL) клублари трансферларга сарфланган маблағ бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда BBC хабар беради.
Манбага кўра, инглиз клублари ёзги трансферлар ойнаси давомида янги футболчиларни харид қилиш учун 3,46 миллиард фунт стерлинг сарфлаган. Аввалги рекорд 2025 йил ёзида қайд этилган бўлиб, ўшанда клублар трансферлар учун 3,14 миллиард фунт стерлинг сарфлаган эди.
Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Премьер-лига клублари умумий қиймати 475 миллион фунт стерлинг бўлган битимларни расмийлаштирди. Улар орасида энг қиммати трансфер – аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг “Челси”дан “Манчестер Сити”га 125 миллион фунт стерлинг эвазига ўтиши бўлди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси ва Франция Лига 1 чемпионатларида ёзги трансфер даврининг сўнгги куни бўлди.
Туркия клубларида таркибни кучайтириш учун яна бир неча кун бор. Туркия футбол федерацияси тақвимига кўра, Суперлигада ёзги трансферлар ва футболчиларни рўйхатдан ўтказиш даври эртага, 4 сентябрь куни якунланади.
Live
All