Ўзбекистонда электр истеъмоли рекорди яна янгиланди

Local

image

Ўзбекистонда кеча, 19 июль куни аномал иссиқ ҳаво таъсирида ягона энергетика тизимининг максимал юкламаси кечки энг юқори соатларда 13,8 гигаваттга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, дам олиш куни бўлишига қарамай, суткалик электр энергияси истеъмоли 291,8 миллион киловатт-соатни ташкил этган. Бу ўтган йил ёзги мавсумда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан 19,2 миллион киловатт-соатга ёки 7,04 фоизга юқори бўлган.

Шунингдек, суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 295,4 миллион киловатт-соатни ташкил этган. Максимал юклама эса жорий йилнинг 18 июлидаги кўрсаткичдан 100 мегаваттга юқори бўлиб, 13,8 гигаваттга етган.

Вазирликка кўра, мазкур кўрсаткичлар аномал иссиқ ҳаво шароитида дам олиш кунларида ҳам электр энергиясига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолаётганини ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун энергетика тизими барқарор ишлаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ сабаб Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли кетма-кет рекордларни янгилаб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг 13 июль куни мамлакатда бир суткада 281,5 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмол ҳажми 278,6 миллион киловатт-соатни ташкил этган. 14 июль куни ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 284 миллион киловатт-соатга етиб, нафақат ёзги, балки қишки энг юқори кўрсаткични ҳам ортда қолдирган. 16 июль куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 291 миллион киловатт-соатни ташкил этиб, тарихий рекорд қайд этилган. 17 июль куни суткалик электр энергияси истеъмоли 293,4 миллион киловатт-соатни ташкил этиб, навбатдаги рекорд ўрнатилган. 18 июль куни эса дам олиш куни бўлишига қарамай, аномал иссиқ ҳаво таъсирида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 миллион киловатт-соатга етиб, яна бир рекорд қайд этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends