Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин
Sport
−
12:30 443 1 minute
Англиянинг “Фулҳэм” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш имкониятини ўрганишга тайёр. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Манбага кўра, мазкур масала клуб вакилларининг Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дипломатлари билан учрашувида муҳокама қилинган. Учрашув Ўзбекистон Президентининг инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш бўйича берилган топшириқларни амалга ошириш доирасида ташкил этилган.
Унда “Фулҳэм” клубининг футболни ривожлантириш йўналиши раҳбари Хью Женнингс ва тижорат менежери Бретт Макголдрик иштирок этган.
Учрашув якунида “Фулҳэм” раҳбарияти Янги Тошкентда Британия тажрибаси асосида футбол академияси ташкил этиш истиқболларини ўрганишга тайёрлигини билдирган. Томонлар ташаббусни амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олган.
Маълумот учун, “Фулҳэм” 1879 йилда Лондонда ташкил этилган Анлиянинг энг қадимги жамоаларидан бири ҳисобланади. Жамоа тарихидаги энг муҳим ютуқлардан бири – 1975 йилда Англия Кубоги финалига чиққани. Клуб 2010 йилда Европа Лигаси финалига қадар етиб борган. “Фулҳэм” ҳозиргача Англия Премьер-лигаси ёки Англия Кубогида чемпион бўлмаган.
Live
All