“Ал-Ҳилол” Жотанинг исмини айтган мухлислар устидан расмий шикоят қилди
Sport
−
18:52 206 2 minutes
“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони футбол федерациясига Диегу Жотанинг исмини куйлаган “Ал-Таавун” мухлислари устидан расмий шикоят билан мурожаат қилди.
Саудия чемпионатининг 7-турида “Ал-Таавун” ўз майдонида “Ал-Ҳилол”га 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув давомида бир гуруҳ мезбон мухлислар меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рубен Невешнинг жаҳлини чиқариш мақсадида марҳум Диогу Жотанинг исмини айтиб, ҳайқирган.
“Ал-Ҳилол бундай хатти-ҳаракатларни, айниқса, улар футболчилар ёки уларнинг оила аъзоларига таъсир қилса ёки шахсий ҳақоратга қаратилган бўлса, қатъиян қоралайди. Барча иштирокчилар учун ҳурмат ва қадр-қиммат сақланадиган спорт муҳитини яратиш зарурлигини таъкидлаймиз.
Клуб ва унинг футболчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бундай қоидабузарликларни амалдаги қоидаларга мувофиқ ҳал этиш мақсадида регламентда кўзда тутилган тартибларни ишга туширдик ва ушбу ҳодиса юзасидан Саудия Арабистони футбол федерациясига шикоят қилдик”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Рубен Невеш ва Диогу Жота яқин дўст бўлган. Улар “Порту”, “Вулверхэмптон” ва Португалия терма жамоасида бирга ўйнаган. Диогу Жота 2025 йил 3 июль куни 28 ёшида автоҳалокат оқибатида вафот этган. У автомобилда укаси Андре Силва билан бирга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Саудия Арабистони футбол лигасидан “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда “Ал-Таавун” мухлисларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан жазо сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Live
All