Афғонистонда 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди

World

image

Бугун, 6 февраль куни Афғонистонда 4,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, зилзила Тошкент вақти билан соат 16:04 да (Гринвич бўйича 11:04 да) содир бўлган. Чуқурлик 198 кмни ташкил этган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 438 км жанубий-шарқда кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида 1014 киши қурбон бўлди, 5385 киши жароҳатланди.

Дунёнинг бир қанча давлатлари – Греция, Украина, Россия, Бельгия, Италия, Исроил каби давлатлар Туркияга ёрдам жўнатишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳам кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатишини эълон қилди. Ўзбекистон ФВВга кўра, Туркияга 60 нафар қутқарувчилар ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends