Ўзбекистон Туркияга ёрдам жўнатадиган бўлди
Жамият
−
06 Февраль 2023
9871Ўзбекистон бугун, 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади”, дейди Асадов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида ва Сурия шимоли-ғарбида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида Туркияда 912 киши қурбон бўлди, 5 385 киши жароҳатланди. 2 818 та бино вайрон бўлди, вайроналар остидан ҳозиргача 2 470 киши олиб чиқилди.
LiveБарчаси