Мирзиёев Ҳиндистоннинг янги Президентини табриклади

Local

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Бхаратия жаната парти” ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

“Давлатимиз раҳбарининг мактубида  биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган”, дейди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Драупади Мурму Ҳиндистоннинг 15-Президенти этиб сайланди. У мамлакат тарихидаги иккинчи аёл давлат раҳбари бўлди.


Rate Count

103

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends