Мирзиёев Ҳиндистоннинг янги Президентини табриклади
Local
−
23 July 2022 7048 1 minute
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Бхаратия жаната парти” ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
“Давлатимиз раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган”, дейди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Драупади Мурму Ҳиндистоннинг 15-Президенти этиб сайланди. У мамлакат тарихидаги иккинчи аёл давлат раҳбари бўлди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November