Ҳусанов МЮга ўтиши мумкин эди. Кутилмаган тафсилотлар очиқланди
Sport
−
16 September 8317 1 minute
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ скаути Николас Чинали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни манчестерлик клубга тавсия қилганини маълум қилди. Бу ҳақда у Х тармоғида ёзиб қолдирди.
“Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини томоша қилиб, Ҳусановни пайқадим. Учта асосий фазилат мени ҳайратга солди: тезлик, куч ва диққатни жамлаш. Мен Абдуқодирнинг “Манчестер Юнайтед” учун муносиб футболчи эканига амин эдим – унинг бутун жамоаси жуда рақобатбардош эди”, дейди мутахассис.
Таъкидлаш жоизки, Ҳунсановов 2025 йил қишида 40 миллион евролик трансфер эвазига Франциянинг “Ланс” жамоасидан Англияга кўчиб ўтган эди. Ўша вақтга келиб, ҳимоячи Франциянинг 1-лигасида тажриба орттириб, ўзини Европа даражасида намоён қилган эди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи “Манчестер Сити” сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Ҳусанов “шаҳарликлар” билан Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида ғолиб чиққан. Жорий мавсумда 22 ёшли Ҳусанов барча мусобақаларда бешта учрашувда майдонга тушиб, жами 401 дақиқа ҳаракат қилди.