Ҳарбий қисмда портлаш юз берди

World

image

Бугун, 21 сентябрь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳридан 60 км узоқликдаги ҳарбий полигонда портлаш юз берди. Натижада 10 нафар ҳарбий турли даражада жароҳатланди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, режали портлатиш ишлари давомида махсус жиҳозланган полигонда портловчи ускуна ўз-ўзидан ишга тушиб кетган. Натижада 10 нафар махсус тайёрланган шартнома асосида хизмат қилувчи сапёрлар жароҳатланган. 

Улар Мудофаа вазирлигининг дала шифохонасига ётқизилган ва тегишли ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда портлаш сабабини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада портлаш юз бериши оқибатида шаҳар аҳолиси эвакуация қилинишига тўғри келганди. Шунингдек, портлаш "Ўзбекистон темир йўллари" поездлари қатновига ҳам таъсир қилганди.


Rate Count

224

Rating

3

Rate this article

Share with your friends