Арисдаги портлаш сабаб тўхтатиб қўйилган поезддаги ўзбекистонликлар автобусларда қайтарилмоқда
Жамият
−
26 Июнь 2019
3178Хабарингиз бор, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш содир бўлгани натижасида, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бир нечта йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракат қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатилган эди.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25 июнь куни Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг қолган барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига юборилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Шунингдек, Челябинск-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дорилар портлашлари оқибатида, Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган “Россия темир йўллари”га қарашли 365-рейс йўловчилари “Жибек Жолй” - “Ғишт кўприк” назорат-ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Акимати кўмагида, у ёғига Тошкент шаҳригача эса “Ўзавтотранс” авбобусларида етказилди.
25 июнь куни кечаси Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган “Новосибирск-Тошкент” 370-термийўл рейсининг 264 нафар йўловчиларини Тошкент шаҳрига етказиш ишлари 26 июнь куни эрталаб давом эттирилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (тел. : +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел. : +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь