“Ўзбекистон темир йўллари” Арисдаги портлаш сабаб айрим қатновларни тўхтатди

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди. Натижада “Qazaqstan temir joli” миллий компанияси” АЖ поездлар ҳаракати, шу жумладан, йўловчи поездларни тўхтатди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабдан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳам қуйидаги йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракат қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатди:

№5/6 Тошкент – Москва
№149/150 Андижон – Москва 
№315/316 Тошкент – Қозон 
№369/370 Тошкент – Новосибирск 
№381/382 Тошкент – Уфа 
№365/366 Тошкент – Челябинск 
№321/322 Олмаота – Нукус  
№2/1 Олмаота – Тошкент

Мазкур йўналишлар учун чипталарни сотиб олган йўловчилар темир йўл кассаларига йўл ҳужжатлари (чипталари)ни тақдим этган ҳолда уларга чипталарнинг қиймати тўлалигича қайтарилади.

Ҳозирги пайтда ҳаракати тўхтатилган поездларнинг барча йўловчилари Тошкент шаҳрига эсон-омон автобусларда этказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари поезд Арис

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг