Зойир Мирзаев даволаниш таътилига чиқди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев эртага, 1 февралдан бошлаб қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, ўринбосарга тенглаштирилган ҳоким маслаҳатчилари ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқиб, вилоят шифохоналарида саломатлигини тиклаб олишади.

Хабарда ҳокимнинг қисқа муддатли таътили қанча вақт давом этиши айтилмаган.

Aввалроқ, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкентга келганди. Уларни "Қарши темир йўл" вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг