ЎзМУ ва ТДТУ Тошкентдан кўчирилади(ми)?

Жамият

image

Ўзбекистонинг энг машҳур олийгоҳларидан бири саналган Ўзбекистон Миллий университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин. 

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазири вакили Турсун Аҳмедов 15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

“Халқ сўзи“ мухбирининг маълум қилишича, Т.Аҳмедов, шунингдек, Миллий университет ёнида жойлашган Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини билдирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЎзМУ ТДТУ

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг