Зироат Мирзиёева Эмина Эрдўғанни сумалак сайлига олиб борди
Жамият
−
29 Март 2022
24705Аввал хабар берганимиздек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси – биринчи хоним Эмина Эрдўған Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Тошкентда Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Президентлар ўзаро учрашувлар ва Кенгаш йиғилишидан кейин қўшма баёнот тақдим этмоқда.
Бу вақтда эса биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Эмина Эрдўған пойтахт Тошкентда жойлашган маданий масканлар билан танишдилар. Зироат Мирзиёева Туркия раҳбарининг рафиқасини музейлардан бирига таклиф қилган. Шунингдек, биринчи хонимлар сумалак сайлида ҳам иштирок этган.
Суратлардан маълум бўлишича, биринчи хонимларга Президентнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи эртага, 30 март куни ҳам давом этади. Давлат раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари эртага Хоразм вилоятига ташриф буюрадилар.
LiveБарчаси