Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига борди
Local
−
21:34 478 1 minute
Бугун, 11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, павильон меъморий концепциясига “Узумзор – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган. Ташриф давомида Зироат Мирзиёева бу ерда намойиш этилган миллий экологик лойиҳалар ва ташаббуслар билан танишган.



“Замин” фонди томонидан амалга оширилаётган “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси иштирокчилари Биринчи хонимга таълимнинг барча босқичларини қамраб олган узлуксиз экологик таълим тизимининг тақдимотини ўтказган. Мазкур тизим мактабгача ва бошланғич таълим учун LEAF, умумтаълим мактабларига Eco-Schools, олий ва ўрта касбий таълим муассасалари учун Eco-Campus дастурларини ўз ичига олади.



COP31 доирасидаги Ўзбекистон миллий павильони мамлакатда амалга оширилаётган экологик ислоҳотларни намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда барқарор келажак йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун майдон вазифасини ўтамоқда.
Live
All