Зимбабведа паром чўкиб кетди. 72 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Зимбабведа паром ҳалокати оқибатида 72 киши вафот этди. Бу ҳақда кеча, 15 август куни маҳаллий полицияга таяниб, ZBC телеканали хабар берди.

Дастлаб телеканал 68 нафар қурбон ҳақида маълумот эълон қилган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Бортда бўлган одамларнинг аниқ сони ҳозирча аниқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, паромда 160 нафардан ортиқ йўловчи бўлган бўлиши мумкин. Ҳисоб-китоб ишлари болаларни ота-оналари ҳамроҳлигида чиптасиз бортга киритишга рухсат берилгани сабабли мураккаблашмоқда.

Паром Кариба сув омборида кучли шамол ва баланд тўлқинлар сабабли ағдарилиб кетган. Ҳодиса юз берган ҳудудда сув ҳавзасининг чуқурлиги 50 метрдан ошади.

Қутқарувчиларга 77 кишини қутқариб олиш муваффақ бўлган. Ҳозирда бедарак йўқолганларни қидириш ва ҳалок бўлганларнинг якуний сонига аниқлик киритиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла вилояти Фетҳие тумани яқинида сайёҳлик кемасида ёнғин содир бўлганди. Оқибатда бортдаги 115 нафар киши эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг