Зимбабведа одамларни боқиш учун 200 та фил сўйилади
Олам
−
18 Сентябрь
4028Зимбабве ҳукумати сўнгги 40 йил ичида кузатилаётган энг кучли қурғоқчилик сабаб азият чекаётган аҳолини боқиш учун 200 та филни сўйишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қуруқ об-ҳаво туфайли кузатилаётган қурғоқчилик Африка жанубида экинларни нобуд қилган ва 68 миллионга яқин одамни озиқ-овқатсиз қолдирган.
Маълумотларга кўра, Зимбабве маҳаллий табиат қўриқхоналари 55 минг фил учун мўлжалланган, лекин мамлакатда 84 мингдан ортиқ фил яшайди ва бу сезиларли даражада кўп.
“Сўйилган филларнинг гўшти жабрланган оилаларга тарқатилади", деди Зимбабве боғлари ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили Тинаше Фараво.
Қайд этилишича, Зимбабве, шунингдек, БМТ конвенцияси томонидан тақиқланган фил суяги ва тирик филлар савдосини қайта йўлга қўймоқчи. Мамлакатда тахминан 600 минг долларлик фил суяги захиралари мавжуд, бироқ халқаро тақиқлар туфайли мамлакат уларни сота олмайди.
Маълумот учун, 200 000 га яқин фил Африканинг бешта жанубий давлати, жумладан, Зимбабве, Замбия, Ботсвана, Ангола ва Намибиядаги қўриқхоналарда яшайди ва бу минтақани дунёдаги энг катта фил популяцияларидан бирига айлантиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африканинг бошқа давлати – Намибия ҳукумати ҳам 83 та филни ўлдиришга ва гўштни қурғоқчиликдан жабрланганларга тарқатишга қарор қилган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь