Зилзила оқибатида Афғонистон ва Покистонда 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
22 Март 2023
10355Кеча, 21 март куни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида камида тўққиз киши ҳалок бўлган, 44 киши жароҳат олган. Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида эса икки киши ўлган.
Шунингдек, Покистон полицияси Сват округида 150 га яқин одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Вилоят шифохоналари шай ҳолатга келтирилган.
Манбага кўра, ер силкинишлари Хайбер-Пахтунхвадан ташқари Покистоннинг бошқа минтақаларида, жумладан Пешовар, Лаҳор, Кветта, Равалпинди ва Исломободда ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз,21 март куни Афғонистонда 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила Тошкент вақти билан 21:47 та Ўзбекистонда ҳам сезилди. Мамлакатда жароҳатланганлар, қурбонлар ва вайроналар аниқланмади. Тошкент вақтида билан 22 март куни соат 00:02 да Афғонистонда содир бўлган 4 балли афтершок эса Ўзбекистонда сезилмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь