Зилзила қурбонлари яна 110 нафарга ортди
Олам
−
06 Февраль 2023
6725Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 1651 кишига етди, 11 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 6 февраль куни маҳаллий телевидение эфирида Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа маълум қилди.
“Айни дамда Қаҳрамонмарашдаги зилзила оқибатида 1651 киши ҳалок бўлди, 11119 минг киши жароҳатланди. 3471 та бино вайрон бўлди”, дейди у.
Аввалроқ республика вице-президенти Фуат Ўқтай 1541 киши ҳалок бўлгани ва 9733 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, 3471 та бино қулаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали кучли зилзила юз берди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Қўшни Сурияда 460 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь