Зидан ўйин олдидан мағлубият ҳақида эслади
Спорт
−
28 Сентябрь 2019
4146Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Атлетико"га қарши бугунги ўйин олдидан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жамоа бош мураббийи "матрасчилар"га қарши охирги ўйинда қайд этилган 3:7 ҳисобидаги мағлубият ҳеч нарсани ҳал этмаслигини айтиб ўтди.
"Ушбу ўйиннинг олдингисига умуман алоқаси йўқ. Ҳозиргача ҳамма нарса ўзгарди. Биз яхши формага кираётганимизни ҳис қилмоқдамиз. Рақиб ҳақида ҳам шундай дея оламан. Шундай экан ўйин қизиқарли бўлади. Аммо, мени жамоамизнинг ўйини кўпроқ қизиқтиради. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва 3 очко олиш учун бор кучимизни сарф этамиз. Қийин рақибга қарши эса ўйин осон ўтмайди", дейди Зидан.
Маълумот учун, "Реал" ҳамда "Атлетико" ўйини бугун, 28 сентябрь Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь