Журналист ва тасвирчини калтаклаган “муштумзўр”га ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
147392023 йилнинг 12 август куни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қулаган эди. Ҳолатни ўрганиш учун борган "Zoʻr TV" журналисти ва тасвирчиси қаршиликларга учраб, калтаклангани кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлганди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти ҳам расмий муносабат билдириб, ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилгани ва Нодир Эшниёзов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилганини маълум қилган эди.
Бугун, 6 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Zoʻr TV” ходимларини калтаклаган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда QALAMPIR UZ'га Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, судланувчи Нодир Эшниёзов Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” ва “г” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга дастлаб 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукмнинг шартлилиги эълон қилинди ва айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди.
Шунингдек, судланувчидан етказилган зарар учун 23 755 641 сўм маблағ ҳам ундириладиган бўлди.
LiveБарчаси