Журналист Абдусамад Йўлдошев вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли журналист, меҳнат фахрийси Абдусамад Йўлдошев бугун 23 январь куни 86 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Маълумот учун, Абдусамад Йўлдошев 1940 йили Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида туғилган. У кўп йиллар давомида Ўзбекистон радиоси, “Халқ сўзи”, “Тошкент ҳақиқати” газеталарида турли лавозимларда ишлаган.

Журналистик фаолиятининг қарийб 40 йили “Тошкент ҳақиқати” газетаси билан боғлиқ. У газетада мухбир, бўлим бошлиғи, бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Шунингдек, Абдусамад Йўлдошев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг ўғли Рустам Маҳмудов вафот этганлиги ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

вафот этди Журналист Абдусамад Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг