Жума куни фарғоналик ЙПХ ходимлари хайрли ишни бошлади
Жамият
−
14 Февраль 2020
7592Фарғона вилоятида бугун, 14 февраль куни тажриба тариқасида “Меҳр” деб номланган лойиҳага 14 февралдан старт берилди. Бу ҳақда Фарғонада бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар бермоқда.
Вилоятда бир ҳафта давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида енгил қоидабузарликларга йўл ҳаракати хизмати ҳодимлари томонидан ҳайдовчилар жаримага тортилмай, фақатгина огоҳлантириш билан кифояланади. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад: ҳайдовчиларнинг қоида бузишини пойлаб, уларни жаримага тортиш эмас, аксинча қоидабузарликларнинг камайиши бўйича оммавий натижага эришиш.
Бугун эрта тонгдан Фарғона вилояти ИИБда ташкил этилган тадбир олди йўриқномада раҳбарият томонидан тадбирни самарали ўтказиш бўйича тегишли топшириқларни олган йўл ҳаракати хизмати инспекторлари ўзларига бириктирилган ҳудудларга йўл олдилар. Ҳафта давомида йўлларда қоидабузарликлар ўрганилиши билан бирга таълим муассасалари, маҳаллалар ва жамоат жойларида фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳаракат иштирокчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилади.
QALAMPIR.UZ ушбу лойиҳага бош-қош бўлаётган Фарғона вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев билан учрашиб, суҳбатлашди. Тез орада ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
LiveБарчаси