Жўлоний Эрдўған билан ҳам учрашди

Олам

image

Бугун, 11 апрель куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Анталия дипломатия форуми доирасида (ADF 2025) Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Сурия Араб Республикасининг ўтиш давридаги президенти Аҳмад аш-Шара ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “En son haber” хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарларининг мулоқоти ушбу форум доирасида энг кўзга кўринган учрашувлардан бири саналади ва айни дамда барча эътибор ушбу учрашувга қаратилган.

Маҳаллий нашрларга кўра, Аҳмад аш-Шара ушбу ташрифи доирасида кўплаб давлат етакчи вакиллари билан учрашади ва танишади.

Суриянинг ўтиш давридаги президенти Эрдўғанга қадар форум доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Косово Президенти Вжоса Усмоний, Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳан билан учрашди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари Туркияда тўртинчи Анталия дипломатия форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумга 140 га яқин давлатдан 450 га яқин вакил ташриф буюрган. Тадбир Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳомийлигида “Парчаланган дунёда дипломатияни тиклаш” шиори остида ўтказилмоқда. Уч кунлик форумда Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаси, шунингдек, иқлим ўзгариши, терроризмга қарши кураш, гуманитар ёрдам, рақамлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сунъий интеллект каби кенг кўламли мавзулар муҳокама этилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Аҳмад аш-Шара Анталия дипломатия форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг