Жуд Беллингем “Реал”ни тарк этиши мумкин
Спорт
−
16:08 1554 1 дақиқа
Англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем жорий ёзги трансферлар ойнасида “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Пепе Альвареснинг маълум қилди.
Манбага кўра, ўтган мавсум якунланганидан сўнг футболчининг отаси Марк Беллингем “Реал” раҳбарияти билан ўғлининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар ўтказган. Бу музокараларга бир қатор спорт масалалари бўйича келиб чиққан келишмовчиликлар сабаб бўлган.
Бироқ “Реал Мадрид” раҳбариятининг позицияси қатъий бўлган – клуб Жуд Беллингемни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Беллингем 2023 йилда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 127 миллион евро эвазига “Реал” сафига қўшилган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади. Шу вақтга қадар англиялик ярим ҳимоячи “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 140 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва 33 та голли узатма муаллифи бўлган.
Live
Барчаси