ЖССТ: вакцинанинг ўзи билан коронавирусни йўқ қилиб бўлмайди

Олам

image

Пандемияни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан эмас, балки барча мавжуд эпидемиологик чоралар билан биргаликда тўхтатиш мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда дастури директори Майкл Райан БМТ Бош ассамблеясининг коронавирусга қарши кураш бўйича махсус сессиясида айтиб ўтди.

“Эмланди дегани, COVID-19 йўқ бўлди, дегани эмас. Амалдаги чора-тадбирлар қаторига вакциналарни қўшишимиз керак. Агар биз ҳозирги кўраётган чораларимизга вакциналарни қўшсак, юқтиришни камайтириш эҳтимоли катта”, дейди Райан.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, агар COVID-19 дан ўлимлар тўхтатилса ва соғлиқни сақлаш тизимидаги юк енгиллаштириладиган бўлса, жамият янгича нормал ҳолатга келиши мумкин. Бироқ, бу жиддий чораларни талаб қилади, чунки ҳар ҳафтада 4 миллионга яқин янги ҳолатлар аниқланмоқда. 

“Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарорлаштирилмаган. Мен буни ишонч билан, аниқ айтмоқчиман”, дея таъкидлади у.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 66 миллион 231 472 нафарни иашкил этмоқда. Улардан 45 миллион 812 972 нафари касаликдан соғайган, 1 миллион 524 473 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус Вакцина

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг