ЖССТ вакцина “қадами етиб бормаган” мамлакатларни маълум қилди 

Олам

image

Дунё бўйлаб 10 га яқин мамлакат ҳали ҳам коронавирусга қарши вакциналарнинг биринчи партияси етказиб берилишини кутмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилган.  

ЖССТ ушбу мамлакатларнинг аксарияти Африкада жойлашганини таъкидлаган, ушбу мамлакатларга дунё бўйлаб қўлланиладиган COVID-19 вакциналарининг атиги 1 фоизи тўғри келади. 

Коронавирусга қарши вакцинани олиш учун Чад, Буркина-Фасо, Бурунди, Эритрея ва Танзания мамлакатлари охирги ўринда тургани таъкидланган. 

Қайд этилишича, вакциналарнинг кечикиши ва етишмаслиги туфайли Африка мамлакатлари COVID-19 га қарши иммунизация кампанияларини ўтказишда дунёнинг қолган қисмидан орқада қолмоқда. 

Баъзи мамлакатлар эса вакциналарни сақлаш учун зарур инфратузилмага эга эмаслигини маълум қилган. 

Аввалроқ, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш ва ўлим "плато" (текислик) босқичига етгани маълум қилинганди.   

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 159 млн 659 минг 62 кишига етган. 3 млн 319 минг 284 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг