ЖССТ Ўзбекистонда қўлланилаётган вакцина тўғрисида маълумот берди
Олам
−
07 Апрель 2021
6839Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти айни пайтда AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина ва қон қуйқаларининг пайдо бўлиши ўртасида боғлиқлик кўрмаяпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Рожериу Пинту де Са Гаспар маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ ҳар куни вакцина тўғрисидаги маълумотларни олади, олинган маълумотлар бир нечта қўмиталар ва назорат қилувчи органлар томонидан баҳоланади.
"Ҳозирда вакцина ва тромбоэмболизм ҳолатлари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ", деган де Са Гаспар.
У вакцинанинг фойдаси хавфдан юқори эканини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, мамлакатлар AstraZeneca вакцинаси билан март ойида эмланган одамларда қон қуйқалари ва қон кетишининг бузилиши каби жиддий ножўя таъсирлар кузатилгани туфайли уни бекор қила бошлади. Баъзи ҳолларда, улар ўлим билан ҳам тугаган. Хусусан, Норвегия, Швеция, Финляндия, Исландия ва Ирландия, Германия, Франция, Испания инглиз-швед дори воситаси билан эмлашни тўхтатганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакатда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь