ЖССТ Туркманистонга гуруҳ юборди. Мамлакатда коронавирус бор-йўқлиги текширилади
Олам
−
06 Июль 2020
10749Бутун дунёни эгаллаб олган янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси Туркманистонга кириб бормаган. “Арқадағ” ҳокимияти 4 ойдирки, бутун дунёни ушбу фактга ишонтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида карантин чекловлари жорий қилиниб, маска тақиш асосий мажбурият этиб белгиланган бир вақтда, Туркманистонда маска тақмаганлик учун эмас, аксинча, таққанлик учун жавобгарлик эълон қилинди.
Туркманистон мамлакат ичкарисида коронавирус аниқламаганига жамоатчиликни ва халқаро ташкилотларни ишонитиришга ҳаракат қилиб келаётгани ортидан бугун, 6 июль куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ушбу давлатга йўл олди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги минтақавий директори Ханс Клуге Twitter’даги саҳифаси орқали ЖССТ вакиллари Туркманистонга кетаётганини маълум қилди.
Охирги 4 ой ичида Туркманистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангани ҳақида ОАВ орқали бир неча хабарлар эълон қилинди. Булардан охиргиси “Хроники Туркменистана”нинг хабари бўлиб, унда ёзилишича, пойтахт Ашхободда 6 кишида коронавирус аниқланган.
“Ашхободдаги С.А.Ниёзов номидаги Туркманистон даволаш-маслаҳат марказининг олти нафар ходими COVID-19 инфекциясига чалинган. Уларнинг уч нафари ўртача оғир аҳволда”, дейилади хабарда.
Марказда юқумли касалликлар бўлими бўлмагани учун, беморларнинг бир қисми Чўганлидаги юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилган. Қолганлар эса Аҳал вилоятида олдиндан тайёрланган карантин марказига жойлаштирилган.
Қайд этиш керакки, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги брифинг ва семинарларда мамлакатда коронавирус йўқлигини таъкидлаб келяпти. Қолаверса, мамлакат халқаро ташкилотларнинг текширувларини ҳам пайсалга солиб келаётган эди.
LiveБарчаси