ЖССТ “омикрон” штаммининг хавфли жиҳатини маълум қилди 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кеча, 28 ноябрь куни баёнот эълон қилди, унда янги “омикрон” коронавирус штамми ҳақидаги барча сўнгги маълумотлар келтирилган.  

Унда айтилишича, COVID’ни бошдан ўтказганларнинг “омикрон” билан касалланиш хавфи ортиши мумкин. 

“Дастлабки далиллар шуни кўрсатадики, бошқа ташвишли вариантларга қараганда, “омикрон” билан қайта касалланиш хавфи юқори. Аммо бу борадаги маълумотлар чекланган. Қўшимча маълумотлар келгуси кунлар ва ҳафталарда мавжуд бўлади”, дейилган баёнотда. 

Баёнотда, шунингдек ЖССТ ҳозирча “омикрон”нинг юқумлироқ экани ва коронавируснинг бошқа штаммларига, жумладан “дельта”га қараганда касалликнинг оғирроқ кечишини келтириб чиқариши ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслиги айтилган. “Омикрон” вакцина иммунитетини қанчалик четлаб ўтишга қодирлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ. Бунга ойдинлик киритиш учун бутун дунёда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ноябрь ойининг охирида Жанубий Африка олимлари биринчи бўлиб “омикрон” штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Штамм жуда кўп мутацияларга эга, бу эса уни янада юқумли ва вакцина иммунитетини четлаб ўтиш учун яхшироқ мослаштириши мумкин. 

Жанубий Африкадан ташқари, “омикрон” Гонконг, Австралия ва бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида аниқланган. “Омикрон”нинг тарқалиши туфайли Исроил чет эл фуқаролари учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус штамм омикрон

Баҳолаганлар

708

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг